Намибия президенти Хаге Готтфрид Гейнгоб мамлакат Мустақиллик куни шарафига ўтказилган парад қатнашчиларига «УАЗ Патриот» кабриолети кузовидан салом йўллади, деб ёзади «Мотор».
Африка давлати мудофаа вазирлиги тантанали чиқишларда қатнашиш учун мўлжалланган машинанинг биринчи харидори бўлди.
Одатдаги «Патриот»дан кабриолет орқа томондаги тутқичли зинаси, салоннинг безатилиши, орқа эшикларнинг йўқлиги ва кузовининг ўзига хос ранги билан фарқланади.
«УАЗ» йилига бир неча ўнта шундай йўлтанламасни чиқариши мумкин.
Бундай йўлтанламаслар парадлардан ташқари кўнгилочар боғлар ёки табиат қўриқхоналари, шунингдек, иссиқ иқлимли мамлакатларда сафари учун қўлланилиши мумкин.
Изоҳ (0)