Футбол бўйича Англия Премьер-Лигасининг 29-тур беллашувлари бугун — 5 март куни бўлиб ўтадиган «Кристал Пэлас» — «Манчестер Юнайтед» ўйини билан ўз якунига етади.
АПЛ 29-тури кореялик футболчилар учун аталди. «Тоттенҳэм» ва «Ливерпуль»да ишончли ғалаба. Бугун эса «Сити» — «Челси» ўйини
«Арсенал» эса ўзи иштирок этган сўнгги 8 та беллашувнинг 6 тасида имкониятни бой берди. Кетма-кет тўрт ўйинда «тўпчилар» майдонни бошлари эгик ҳолда тарк этишди. «Брайтон»га қарши ўйинда ҳам улар ақалли дурангга эриша олмади.
Арсен Венгер жамоаси Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишни истаса, Европа Лигасида зафар қучиши керак бўлади. Бу мусобақада «Арсенал»нинг рақиби «Милан»дир. Биринчи учрашув 8 март куни бўлиб ўтади.
Англия Премьер-Лигаси 29-тур беллашувлари 4 март, якшанба
«Брайтон» — «Арсенал» 2:1
Голлар: Льюис Данк, 7 (1:0). Гленн Мюррей, 26 (2:0). Пьер-Эмерик Обамеянг, 43 (2:1).«Манчестер Сити» — «Челси» 1:0
Гол: Бернарду Силва, 46 (1:0).5 март, душанба«Кристал Пэлас» — «Манчестер Юнайтед» 01:00
Изоҳ (0)