Истанбул полицияси 10 ноябрь, жумага ўтар кечаси 82 нафар чет эл фуқаросини ҳибсга олди. Улар ИШИД террорчи гуруҳига алоқадорликда гумон қилинмоқда, деб хабар беради «Интерфакс».
Тергов версиясига кўра, ҳибсга олинганлар Сурияга ўтиб, ИШИД сафларига қўшилишни режалаштирган.
Ҳибсга олишлар Истанбулнинг бир неча туманларида бўлиб ўтди. Ушланганларнинг ишлари судга оширилади.
Бундан ташқари, Адана вилоятида суриялик 11 киши ИШИДга алоқадорлик гумони билан ушланди.
2016 йил августидан буён Истанбул полицияси террорчиларга қарши юздан ортиқ операция ўтказди. Операциялар доирасида мингга яқин гумондор ушланди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)