Сурия армияси Абу Камол шаҳрини қамалга олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ушбу шаҳар ИШИД террорчи гуруҳининг Суриядаги охирги шаҳри ҳисобланади. У армия назоратига ўтса, ИШИД амалда бирорта шаҳарга эгалик қилмайди.
8 ноябрь куни қўшинлар шаҳар ҳудудига кира бошлади.
28 октябрь куни АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция вакиллари шаҳар қамалига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилган эди. Коалиция вакили Райан Диллонга кўра, Ироқда Мосул, Сурияда Раққа террорчилардан тозалангандан сўнг Абу Камол уларнинг асосий таянч пунктига айланган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)