Американинг Юта штати Солт-Лейк-Сити шаҳрида эркак киши университет кампуси ҳудудида ўт очди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Юта университети ҳудудида бир киши ҳалок бўлганлигини тасдиқлаймиз. Гумонланувчи қўлга олинмаган», — дейилади шаҳар полициясининг Twitter’даги баёнотида.
Маҳаллий вақт бўйича 21:00 атрофида таълим муассасаси отишма ҳақида хабар берганлиги таъкидланади. Университет раҳбарияти талабалар ва ходимлар орасида огоҳлантириш тарқатиб, хавфсиз жойларда қолиш ва кўчага чиқмасликни тавсия қилди.
Полиция тахмин қилинаётган жиноятчи суратини чоп этди. Отишма иши бўйича 24 ёшли Остин Бутейн қидирилмоқда. Полиция у қуролланган ва хавфли деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)