Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентда ички ишлар органининг икки ходими Анҳор каналига тушиб кетган 29 яшар аёлни қутқариб қолди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабар беришларича, 26 октябрь куни соат 00:30 атрофида Анҳор каналининг Шайхонтоҳур тумани Шоҳодонтепа кўчасидан ўтган қисмида 1988 йилда туғилган аёл сувга тушиб кетган.

ИИББ матбуот хизматининг аниқлик киритишича, аёл «ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида, оёғи сирғаниб» сувга тушиб кетган.

Шундан сўнг, Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси ходими ва Шайхонтоҳур тумани ИИБ профилактика инспекторининг тезкор ҳаракатлари натижасида аёл қутқарилган ва унга тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)
Спорт
Бразилия терма жамоаси кетма-кет 8 марта мундиал чорак финалига чиқди