16–18 октябрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Эрон Ислом Республикасига расмий ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф дастуридан Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, вице-президент Сурен Сатторий, ташқи ишлар вазири Жавод Зариф ва Эроннинг бошқа давлат тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар ўрин олган.
Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон – Эрон бизнес-форумида иштирок этади ва истиқболли ҳамкорлар билан музокаралар олиб боради.
Изоҳ (0)