2017 йил 17 август куни Паркент тумани «Кумушкон» қишлоқ фуқаролар йиғини Чашма маҳалласи 33-уй намуна сифатида «меҳмон уйлари» сифатида жиҳозланиб, «Кумушкон», «Сўқоқ», «Заркент» ва «Шампан» қишлоқлари хонадонлари таклиф этилган ҳолда кўргазмали семинар ташкил этилди.
Тадбир Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Микрокредитбанк» АTB, Тошкент вилоят ҳокимияти мутасадди ходимлари иштирокда ўтказилди.
Мазкур семинарда, Бўстонлиқ туманининг «Чимён», «Нанай», «Писком», «Майдон тол», «Тепар», «Сижжак», «Боғистон» ва «Чинбойлиқ» қишлоқлари, Паркент туманининг «Сўқоқ», «Заркент» ва «Кумушкон» қишлоқлари, Оҳангарон туманининг «Сусам», «Тут», «Ўргазсой», «Шовгазсой» қишлоқларида ва Янгиобод қўрғонида аҳоли хонадонларида дам олувчилар ва сайёҳлар учун замонавий шароитлар яратилган «меҳмон уйлари» ташкил этиш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда мазкур хизматларга сертификат беришнинг соддалаштирилган тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этиш бўйича топширилган вазифалар ижроси юзасидан ишлар ташкил этилди.
Юқорида номлари қайд этилган корхона ва ташкилотларнинг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди ва ушбу маҳалла фуқаро йиғинларидаги хонадонларга борилган ҳолда, «меҳмон уйлари» ташкил этиладиган хонадонлар танлаб олинди.
Реклама ҳуқуқи асосида