Япониялик уста Тошихико Хосака қумдан ҳайкаллар ясашни 20 йил олдин, санъат мактабида ўқиб юрган кезларида бошлаган. Тошихиконинг ишлари кўпчилик ўрганган қум ҳайкалларидан сезиларли даражада фарқ қилади. Уста қумдан шу қадар маҳорат билан фойдаланиб, мураккаб шакллар яратадики, одамда бу ёғоч ёки пластик жисмдан яратилгандек тасаввур уйғотади.
Тошихико ишида мутлақо тоза қумдан фойдаланади. Бунда Хосака елим, тайёр шакллар ёки арматура таянчларни ишлатмайди. Иш жараёнида фойдаланадиган ягона элементи бу қотирувчи спрей бўлиб, у ҳам энг охирида, ҳаммаси тайёр бўлганида ишлатилади.
2017 йилнинг май ойида Тошихико Халақаро қум санъати фестивалида иштирок этиб биринчи ўринни қўлган киритди. Шунингдек, у қум санъатига доир ўз устачилигининг сирлари билан бўлишиш мақсадида гуруҳларга дарс ўтиб ҳам туради. «Фотошедеври» нашри унинг энг яхши қум ҳайкаллари суратларини тўплаб тақдим этди.
Изоҳ (0)