ИШИД бир қатор мамлакатларда янги терактлар содир этилишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда, Daily Mail’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Хусусан, ИШИД АҚШ, Россия, Франция, Буюк Британия, Канада, Бельгия ва Австралияда терактлар режалаштирилаётганини билдирди.
Гуруҳ ўз тарафдорларини жамоат тўпланадиган жойлардан четда юришга чақирди, негаки, баёнотда айтилишича, минглаб жангарилар терактлар уюштиришга тайёрланмоқда.
Баёнотда айтилишича, терактлар деярли ҳар куни содир этилади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)