Жанубий Корея расмийлари уч йил аввал Сариқ денгизда чўкиб кетган «Сэволь» паромини қуруқликка олиб чиқди. Бу ҳақда Yonhap агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Сэволь» пароми 23 мартда сув юзасига олиб чиқилганди. Кемани қуруқликка олиб чиқиш операциясида 600 га яқин юкортгич иштирок этди. Эндиликда паромнинг корпусини мустаҳкамлаш қолди. Шундан кейин қутқарувчилар шу кунгача бедарак йўқолган деб ҳисобланган тўққиз кишининг жасадини қидиради.
Паром 2014 йилнинг 16 апрель куни Инчхон шаҳридан Чежудо оролига йўл олаётганида Сариқ денгизда чўкиб кетганди. Ҳалокат оқибатида 304 киши ҳалок бўлди. Уларнинг аксарияти – таътилга йўл олган мактаб болалари эди.
Чўкаётган кемани экипаж аъзолари ташлаб кетгани ва қутқарувчиларнинг келишилмаган хатти-ҳаракатлари туфайли атиги 175 кишини қутқаришга муваффақ бўлингади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)