Чемпионлар лигасининг чорак финалида турган «Боруссия Дортмунд» Бундеслигада таслим қилинди
Германия Бундеслигасининг 24-тури Мюнхеннинг «Бавария» клуби учун омадли келди.
Карло Анчелотти жамоаси ўз майдонида йирик ғалабага эришган бўлса, уни таъқиб қилиб келаётган икки клуб мағлубият аламини тотиб кўрди.
«Лейпциг» ўз майдонида имкониятни бой берган бўлса, Дортмунднинг «Боруссия» клуби совринли ўринлар учун кураш олиб бораётган «Герта»дан енгилди. Шу тариқа пешқадамнинг таъқибчилар билан фарқи янада йириклашди.
Изоҳ (0)