Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12206.13
    • RUB 127.07
    • EUR 12981.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +28°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Спорт

    Мастер класс. «Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри 2 та ўзгариш билан «Порту»ни таслим қила олди

    23.02.2017, 12:06 7616

    Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичини мағлубиятсиз ўтказган Туриннинг «Ювентус» клуби нимчорак финалда ҳам шу юришини давом эттирди ва Португалияда «Порту» устидан зафар қучди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Биз 5 дақиқагина босим остида ҳаракатландик. Қолганида эса ўйинни тўлиқ назорат қилдик.

    Сабрли бўлдик. Рақиб ҳимоясини ёриб ўтишни кутиб ўйнадик ва мана энди ортга муҳим ғалаба билан қайтмоқдамиз. Ҳисоб 3:0 бўлиши ҳам мумкин эди, бироқ 2:0 ҳам бизни қониқтиради.

    Бугун биз ёрқин ўйин намойиш эта олдик, жамоа ажойиб формада. Шу боисдан ҳам «Порту»га осон бўлди деб атай олмайман.

    Мен мавсум давомида жамоа тактикасини ўзгартириб бордим, чунки бизга янги ғоялар керак эди. Энди унга кўникиб, ўзимизга бўлган ишончни ошириб олишимиз керак. Ишонаманки, жамоа янада кўпроғига қодир.

    Массимилиано Аллегри, «Ювентус» бош мураббийи

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Ювентус» Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида «Севилья», «Лион» ҳамда Загребнинг «Динамо» клубларига қарши кураш олиб борди. Ўйинларнинг 2 тасида дуранг ўйнади ва 4 тасида зафар қучиб, гуруҳни етакчи сифатида якунлади. Қизиқ томони, ҳар икки дуранг Туринда — Франция ва Испания клубларига қарши ўйинларда қайд этилди.

    «Порту»га қарши ўйинни эса мураббийнинг ғалабаси дейиш ўринли. У иккинчи бўлимда иккита ўзгаришга қўл уриб, ўйин тақдирини ҳал қила олди. 67-дақиқада мутахассис майдонга Марко Пьяцани туширди. Футболчи 5 дақиқа ичида ҳисобни очди.

    72-дақиқага келиб Аллегри захирадан Даниэль Алвесни ўйинга қўшди. Алвес эса биринчи зарбасидаёқ «Порту» дарвозасига иккинчи голни урди.

    Ҳозирданоқ қўлни тушириш ва таслим бўлиш ярамайди. Бизга жавоб ўйинида қийин бўлади, бироқ уддалаб бўлмайдиган иш қилганимизча йўқ.

    Мухлисларга қўллаб-қувватлаш учун раҳмат айтаман. Бир киши кам қолганимизда ҳам улар олдинга бошлаб туришди.

    Четлаштириш вазиятида ҳакам бошқачароқ қарор қабул қилиши ҳам мумкин эди. Бироқ бундай қарорлар бизнинг ўсишимиз учун ёрдам беради. 10 киши ўйнаш ҳар доим оғир.

    «Ювентус»нинг захирадиган тушган футболчилари гол урганига келсак, буни шунчаки тасодиф деб ҳисоблайман.

    Нуну Эшпириту Санту, «Порту» бош мураббийи

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Маълумот учун, «Ювентус» Массимилиано Аллегри бошқарувида 2015 йилги мавсум Чемпионлар лигасининг финалига қадар етиб келган ва ҳал қилувчи ўйинда «Барселона»га имкониятни бой берганди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда тиббиёт талабалари учун имтиҳонлар тартиби ўзгарди. ССВ янги тартибни эълон қилди

    Бугун, 17:59

    Паркентда айиқ озуқа излаб аҳоли яшайдиган ҳудудга келди

    Бугун, 17:43

    Қозоғистонда дўконлардаги тарозиларнинг аниқлиги текширилади

    Бугун, 17:32

    Андижонда 5 млрд сўм имтиёзли кредит олиб бериш учун 22 минг доллар олган шахслар ушланди

    Бугун, 17:27

    Тайсон, Ҳолифилд, Сзю ва бошқа бокс афсоналари ноябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюради (видео)

    Бугун, 17:08

    “Ўзбекинвест” ва Murad Buildings компаниялари “Икки карра ишонч” янги лойиҳасини тақдим этди

    Бугун, 16:30
    Reklama

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    Бугун, 17:04

    Бел ёки оёқ оғриса, кардиолог кўригидан ўтинг: юрак ишемик касаллигининг кутилмаган симптомлари  

    Бугун, 16:42

    “Компромат иши” юзасидан айбланувчиларга суд ҳукми ўқилди 

    Бугун, 16:13

    Ўзбекистонда доллар расмий курси яна тушди

    Бугун, 16:10

    Ханчжоу—2022. Музаффарбек Тўрабоев чемпион, Давлат Бобоновда кумуш, Алишер Юсупов бронза медали соҳиби

    Бугун, 16:08

    Тавсия этамиз

    Гуноҳларни ювиш маросими, сувга оқизилган фаровонлик худоси, қидирувдаги диктатор — 25 сентябрь суратлари

    22:00 / 25.09.2023

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Рекорд ўрнатган аёллар, оқ товуқлар сўйиладиган маросим, 213 йиллигини нишонлаётган давлат — ҳафта суратлари

    22:00 / 24.09.2023

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Россия дўст ва нейтрал давлатлар рўйхатини эълон қилди. Унда Ўзбекистон ҳам бор

    16:00 / 25.09.2023

    “Мен бойлик учун турк йигитига турмушга чиқмаганман” — “Опа-сингиллар” сериалидаги Шаҳноза бугунги ҳаёти ва ижодни нега тарк этгани ҳақида (видео)

    21:00 / 25.09.2023

    Мактаб синфхонасида доскани уриб туширган ўқувчи воқеасига аниқлик киритилди

    15:00 / 25.09.2023

    Путин Украина қарши ҳужумини тўхтатиш учун Шойгуга муҳлат берди — ISW

    20:00 / 25.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?