«Твин Пикс» сериалида доктор Уилл Хайвард ролини ижро этган актёр Уоррен Фрост узоқ давом этган хасталикдан сўнг 91 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Hollywood Reporter нашри маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Бугун қайғу билан қадрли отамизнинг вафоти ҳақида маълум қиламиз», — дейди унинг ўғли ва сериал сценарийси муаллифи Марк Фрост.
Нашрнинг маълум қилишича, актёр 17 февраль, жума тонгида Вермонт штатининг Миддлбери шаҳридаги уйида вафот этган.
Актёр машҳур сериалнинг 30 та эпизодида рол ижро этган. Унинг персонажини жорий йилнинг май ойида чиқадиган сериалнинг давомида кўриш мумкин бўлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)