Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Калифорния штати Окленд шаҳридаги омборхонада чиққан ёнғин натижасида ҳалок бўлганлар сони 33 кишига етди. Бу ҳақда, Reuters агентлигига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: EPA / UPG

Фото: EPA / UPG

Аввалроқ ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар 24 кишини ташкил этаётгани ҳақида хабар қилинганди.

Хабарда таъкидланишича, ўт ўчириш хизмати ходимлари бинонинг атиги учдан бир қисмини кўздан кечиришга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Ёнғин Окленддаги омборхонада 3 декабрь куни юз берди. Ҳодиса чоғида бинода зиёфат кечаси ўтказилаётган эди, у ерда 50 дан 100 кишигача бўлган.

Омборхона шаҳарда «арвоҳ кема» сифатида машҳур бўлиб, у ерда рассомлар ноқонуний тарзда яшаган ва турли тадбирлар тез-тез ўтказилган.

Ёнғин келиб чиқишига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Афғон халқининг сабри билан ўйнашманг” — “Толибон” қўмондонларидан бири Эронни босиб олиш билан таҳдид қилди  
Дунё
Хитойда қайта авж олиши кутилаётган ковид, 3 марта сайланган Эрдўғон, бир ойдан бери намойиш ўтказаётган ҳинд спортчилари — 29 май суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди