Англиялик Даррен Блэнд Football Manager компьютер симуляторини ўйнаш давомийлиги бўйича Гиннес рекордини ўрнатди. Бу ҳақда The Sun нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Бленд Италиянинг «Фиорентина» жамоасида 154 мавсум ўтказиб, 151 тасида чемпион бўлди. Реал вақтда у мазкур натижага эришиш учун 173 кун, 16 соат ва 51 дақиқа сарфлади.
Қайд этилишича, Даррен Блэнд натижасини яхшилаши мумкин эди, аммо у ноутбук устига кофе тўкиб юборганидан сўнг барча рақамли маълумотлар йўқолди.
Англиялик эркакнинг натижаси Гиннеснинг рекордлари китобининг 2017 йилги нашрига киритилади.
Изоҳ (0)