Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Таиланднинг марказий қисмидаги Патхумтхани провинциясида йўловчи автобуси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 12 киши жароҳат олди. Бу ҳақда 2 ноябрь, чоршанба куни маҳаллий полиция маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: «Риафан»

Фото: «Риафан»

Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг маълум қилишича, йўловчиларсиз кетаётган автобус ҳайдовчиси катта тезликда бошқарувни йўқотган. Оқибатда автобус дастлаб йўл четига тўхтатиб қўйилган 18 та автомобилга шикаст етказган, кейин эса мотоцикл сотувчи дўконга бориб урилган. Дўконда 43 та транспорт воситасига шикаст етказган.

ЙТҲ оқибатида жабрланган 12 кишидан етти нафари шифохонага ётқизилган.

Полициянинг маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, автобус тормозидаги носозлик аварияга сабаб бўлган. Ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)