2015 йилда 53 давлат вакиллари мамлакат ҳудудида келишилган футбол учрашувлари ўтгани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «Россия — спорт давлати» форумининг мунозара сессиясида Интерпол эксперти Ху Сюэцзяо маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, Интерпол 2007 йилда спортда ноқонуний пул тикишга қарши курашга қаратилган тактик ташкилотни тузган. 2016 йилда 7400 текширув ўтказилган, 53 миллион доллар мусодара қилинган, 12 минг ҳибсга олиш амалга оширилган.
«Россия келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича ишчи гуруҳ таркибига киради», — қўшимча қилди Ху Сюэцзяо.
Изоҳ (0)