Бокснинг 64 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги Олимпиада мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Фазлиддин Ғоибназаров Рио—2016 олтин медали учун озарбайжонлик Коллазо Сотомаёр билан рингга чиқди.

Foto: MOQ matbuot xizmati (Anvar Ilyasov olgan surat)

Фото: МОҚ матбуот хизмати (Анвар Илясов олган сурат)

Келиб чиқиши кубалик бўлган спортчига қарши жангнинг биринчи раунди қўллари узун бўлган озарбайжонлик боксчининг фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи раундда ҳакамлар ғолибни аниқлашда иккига бўлиниб қолди. Ҳал қилувчи раундда эса ўзбекистонлик спортчи ўз сўзини айтди ва рақибини очколар фарқи бўйича мағлуб этиб, олтин медаль эгасига айланди.

Фазлиддин Ғоибназаров финалга қадар конголик Малонга Дзаламоу (1/16 финал), ҳиндистонлик Манож Кумар (1/8 финал), америкалик Гери Расселл (1/4 финал), россиялик Виталий Дунайсев каби спортчиларни турнирдан чиқариб юборганди.

Бу олтин Ҳасанбой Дўстматов, Руслан Нуриддинов, Шаҳобиддин Зоиров каби ўзбекистонлик спортчилардан кейин терма жамоа учун тўртинчиси эди.