Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган Mega Planet савдо-кўнгилочар марказида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» (DRIVERS.UZ) гуруҳида фотохабар қолдирилди.
Пост остида изоҳ қолдирганларнинг маълум қилишича, ёнғин Mega Planet’нинг фаст-фудлар тайёрланадиган 4-қаватида юз берган.
Ушбу қаватдаги одамлар эвакуация қилинган. Ёнғин қисқа туташув натижасида рўй бергани айтилмоқда.
Хабар чоп этилаётган вақтда «Водители Ташкента» (DRIVERS.UZ) гуруҳи фойдаланувчиларидан бири ёнғин бартараф этилганини маълум қилди.