Судан шарқида зиёратчиларни олиб кетаётган автобус автоцистерна билан тўқнашиб кетди. Оқибатда 32 киши ҳалок бўлди, яна 12 киши жабрланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Авария Хартум ва Порт-Судан шаҳарлари ўртасидаги трассада юз берди. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, йўл-транспорт ҳодисаси йўл яхши кўринмаганлиги туфайли содир бўлган.
Автобус йўловчилари кичик ҳажни амалга ошириш учун Саудия Арабистонига йўл олган эди.
Изоҳ (0)