Сан-Францискода ўтган кимошди савдосида Google компанияси нейрон тармоқ ёрдамида чизилган 29 суратни сотиб юборди. Бу ҳақда, The Wall Street Journal нашрига таяниб, TJournal хабар бермоқда.
Сурат 2,5 минг доллардан 8 минг долларгача бўлган нархда сотилди. Акцияда тўпланган маблағ санъат ва технология билан шуғулланувчи Gray Area Foundation For the Arts компаниясига тақдим этилди.
Google компанияси Deep Dream нейрон тармоқлар алгоритмини фотосуратлардаги объектларни таниш функциясини бажариши учун ишлаб чиққан эди. Аммо кейинчалик ишланманинг созламалари ўзгартирилди, шу боис энди ундан ўтказилган объект муҳандисга зарур шаклга киради.
Изоҳ (0)