2016 йил 19 январда Яманга қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар қилмоқда.
«Мен қила олишим мумкин бўлган ягона нарса ― бу Ироқдан учралган мағлубиятдан кейин йигитларнинг кайфиятини кўтариш. Шу билан бирга биз ҳам футбол ўйнай олишимизни намойиш этиш», ― деди Бабаян.
Бош мураббийнинг таъкидлашича, терма жамоаси аввалги икки ўйинни кучли рақибларга бой берса-да, учинчи ўйинда жамоа аввалгилардан яхшироқ ўйнай олишини кўрсатмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ироққа мағлуб бўлганидан кейин Рио—2016 Олимпиадаси йўлланмаси учун курашни тўхтатган эди.
Изоҳ (0)