БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Буркина-Фасо пойтахти Уагадугуда уюштирилган терактни қоралади ва ҳужум қурбонларининг яқинларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Баёнотда келтирилишича, бош котиб ҳужум уюштиришда айбланаётган шахсларни тезда топиш ва жазолаш лозимлигини билдириб, Буркина-Фасо ҳукуматини тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳамда мамлакат ва ҳудуднинг терроризмга қарши курашишида ўзининг бирдамлигини маълум қилган.
Сўнгги маълумотларга кўра теракт қурбонлари сони 26 кишини ташкил қилиб, улар орасида хорижликлар ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, террорчилар томонидан эгаллаб олинган Splendid Hotel меҳмонхонаси штурми чоғида гаровда ушлаб турилган 63 киши озод қилинган эди.
Изоҳ (0)