Бош мураббий Луис Энрикенинг 11 январь куни бўлиб ўтган «Олтин тўп» маросимида иштирок этмасликка қарор қилгани «Барселона» раҳбариятига ёқмади. Клуб раҳбарияти бош мураббий Цюрихга бориши учун роса уринган, аммо бундан натижа чиқмаган. Бу ҳақда Marca нашрига таяниб, «Чемпионат» хабар берди.
Цюрихга йўл олган каталонияликлар делегацияси таркибида бўлмаган Энрике ўрнига 2015 йилнинг энг яхши мураббийига берилган мукофотни «Барселона» спорт директори Роберт Фернандес қабул қилиб олди. У Энрике профессионал фаолияти билан боғлиқ муҳим ишлар туфайли маросимга келолмаганини билдирган.
Изоҳ (0)