Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Калифорния штатининг Лос-Анжелес шаҳри яқинида газнинг сирқиб чиқиб кетиши оқибатида губернатор Жерри Браун фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

Маълум қилинишича, газнинг сизиб чиқиши 2015 йил октябрь ойининг охирларидан буён давом этиб келса-да, Жанубий калифорниялик газ компанияси муаммони бартараф қила олмаяпти. Шу сабабли, губернатор метан гази чиқиндиларини бартараф этиш мақсадида қўшимча куч жалб қилиш учун яқин атрофда истиқомат қилувчи аҳолини эвакуация қилиб, фавқулодда ҳолат эълон қилишга қарор қилди.

Жанубий Калифорния газ компанияси сирқиб чиқиш анча чуқурликда жойлашган ва ўз ишини тўхтатган конда содир бўлганлиги сабабли бу муаммони 2016 йилнинг февраль ойига келибгина ўз кучи билан бартараф қила олишини маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Маҳаллий
Тошкентнинг яна қатор ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди