КХДРда мамлакатнинг япон истилосидан озод этилганлиги ва Корея меҳнат партиясига асос солинганлигининг 70 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Республика парламенти президиумининг тегишли қарори чиқарилиб, у 1 августдан кучга киради. Қарорда таъкидланишича, КХДР вазирлар маҳкамаси ва тегишли органлари собиқ маҳбусларни ишга жойлаштириш юзасидан чора кўради.
Кореянинг япон истилосидан озод этилганлиги КХДРда 15 август куни, КМПга асос солинганлиги эса 10 октябрь куни нишонланади.
Изоҳ (0)