Бухорода 22 ёшли шахс 1994 йилда туғилган икки нафар шериги билан биргаликда ўзлари минган Lacetti русумли автомобилда 46 ёшли аёлга нисбатан босқинчилик содир этди, деб ёзади «На посту» газетаси.
Ўз ишлари билан юрган аёлнинг ёнида бирданига машина тўхтаб, ундан икки ниқобли шахс тушиб келади, учинчи ниқобли киши эса рулда ўтирган бўлади. Аёлга таҳдид қилган босқинчилар унинг ичида 800 доллар пули бўлган сумкасини олиб, машинага ўтириб қочиб кетади.
Жабрланувчи дарҳол ички ишлар органларига мурожаат қилди. Тезкор қидирув тадбирлари натижасида учала босқинчининг шахси аниқланиб, тез орада қўлга олинди. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)