Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ахборот-ресурс маркази болалар кутубхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қад ростлаган мазкур янги зиё маскани қурилишига 4 миллиард 125 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди.
Кутубхонада жажжи китобсеварлар учун барча қулайлик яратилган. 36 ўринли ўқув зали, 24 ўринли компутер хонаси, 50 ўринли мажлислар зали ҳамда маслаҳат хонаси замонавий тарзда жиҳозланган.
«Болалар кутубхонаси 6000 китоб фондига эга, – деди ахборот-ресурс маркази раҳбари Зулфия Сейтниёзова. – Бу ерда кутубхона ходимлари ва китобхонлар учун барча шароит яратилган».
Тадбир доирасида ёзувчи ва шоирлар билан учрашув, «Янги ахборот технологиялари ва интернет синф хизмати» мавзусида тақдимот ва «Китоб – хазиналар калити» деб номланган кўргазма ташкил этилди.
Изоҳ (0)