Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш ўз лавозимидан кетаётганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Қайд этилишича, Эрон терма жамоаси Швецияга қарши кечган ўртоқлик ўйинида 1:3 ҳисобида мағлуб бўлгач, мураббий бу ҳақида баёнот берган.
Эслатиб ўтамиз, Карлуш Кейруш Теҳрон аэропортида солиқ билан боғлиқ можаро туфайли ушлаб қолингач, мураббий ва Эрон футбол федерацияси ўртасида келишмовчилик пайдо бўлган.
«Федерацияда икки хил фикр бор. Ташкилот иккига бўлиниб олган ва бир бири билан курашмоқда.
Агар кимдир ўзини бошқаларни ерга уриш, ҳақорат ва ҳурматсизлик қилишга ҳақли деб билса, бунга рози бўлмайман. Мен терма жамоадан баланд кўтарилган бош билан кетмоқдаман. Эрон терма жамоасида қилган ишим билан фахрланаман», – деди мураббий.
Изоҳ (0)