Оттава Москвага қарши санкцияларни кенгайтириб, яна 37 нафар Россия ва Украина фуқароларини Канадага кириши тақиқланган шахслар рўйхатига киритди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
Жумладан, Россия мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов, «Ростех» бош директори Сергей Чемезов, Россия Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари ўринбосари Андрей Картаполов, Россия ҳарбий денгиз флоти контр-адмираллари Александр Носатов ва Валерий Куликов, журналист Дмитрий Киселёв, депутат ва қўшиқчи Иосиф Кобзон, депутат Валерий Рашкин, байкер Александр Залдостанов, генерал майор Александр Наумец ва генерал-лейтенант Игорь Турченюк янги санкциялар рўйхатидан ўрин олган.
Шунингдек, 17 та компанияга нисбатан иқтисодий санкциялар ҳам киритилган. Жумладан, «Роснефть» компаниясига ва «Новороссия» ҳаракатига чекловлар жорий қилинган. Бундан ташқари, Донбассдаги айирмачиларнинг бир неча вакилларига ҳам Канадага кириш тақиқлаб қўйилган.
Изоҳ (0)