«Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК бош менежери − бош муҳандиси Шерзод Исматуллаев 2015−2020 йилларга режалаштирилган темир йўлларни электрлаштириш бўйича лойиҳалар доирасида Хитойдан 32 та электровоз олиб келиш режалаштирилаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
«Компаниямиз 10 йилдан кўпроққ вақтдан буён хитойлик ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиб келади. Бизни уларнинг маҳсулотларининг техник хусусиятлари, сифати ва нархи қониқтиряпти», – деди Исматуллаев.
Қайд этилишича, Хитойдаги Дальян электровоз қуриш заводида Ўзбекистон учун махсус ишлаб чиқарилган O‘ZEL сериясидаги электровозлар йўл синовларидан муваффақиятли ўтган ва бугунги кунда юк ташувларига максимал даражада жалб этилган
Аввалроқ, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК раҳбрияти Ангрен-Поп йўналишидаги мураккаб тоғ шароитлари учун фойдаланишга мўлжалланган 11 та юк электровозлари Хитойдан келтирилиши масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)