АҚШнинг Массачусетс штати Бостон шаҳри ҳукумати 29 январь, пайшанба куни АҚШ давлат котиби Жон Керрига кўчада унинг уйи ёнидаги қор тозаланмагани учун жарима солди, дея хабар бермоқда ТАСС.
Сўнгги кунларда Бостонга кучли қор бўрони ёғилди, деярли 500 мм ёғин тушди. Шаҳар мэри Мартин Уолш ким уйи ёнидаги қор уюмини тозаламаса, уни жаримага тортишни ваъда қилди. Бундай қоидабузарлик бўйича Керри қўлга тушди, шаҳар маркази яқинидаги 1899 йилда қурилган беш қаватли ғишт уй унга тегишлидир. Уйнинг нархи 11,5 миллион доллардан ошади.
Қорбўрон вақтида Керри Саудия Арабистонида бўлган. Унинг расмий вакили давлат котиби жаримани яқин вақт ичида тўлашини маълум қилди.
Изоҳ (0)