Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси маҳсулот харид қилаётганда қайтим ўрнига сақич бериш чакана савдо қоидаларининг бузилиши эканини маълум қилди. Бу ҳақда «Uz24.uz» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, аввалроқ Facebook’даги «Обшественний контрол» («Жамоатчилик назорати») гуруҳида маҳсулот харид қилинаётганда сотувчилар майда пул йўқлиги боис қайтимга гугурт қутиси, сақич, конфет кабилар бераётгани муҳокама қилинган. Шундан сўнг, «Uz24.uz» таҳририяти томонидан Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқини муҳофаза қилиш федерациясига сотувчиларнинг бундай хатти-ҳаракати қанчалар қонунийлигини сўраб, мурожаат этилган.
Жавоб мактубида маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги «Чакана савдо қоидалари тўғрисидаги» қарорига кўра, маҳсулотлар савдоси билан шуғулланиш ёки хизмат кўрсатишда бошқа маҳсулотларни сотиш белгиланган қоидаларга зид ҳисобланади.
Изоҳ (0)