Мадонна Африканинг Малави давлатига ушбу мамлакат президенти билан учрашиш учун қилган ташрифи чоғида яна бир малавилик қизни ўз оиласига қўшиб олишга қарор қилган бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
56 ёшли Мадонна ҳозиргача асраб олган бир ўғил ва бир қиз ҳам малавилик ҳисобланади. Ушбу давлатга яқинда қилган ташрифи давомида қўшиқчи кичик бир қизалоқнинг суратини ижтимоий тармоқларга қўйган бўлиб, ОАВ Мадонна уни асраб олишини тахмин қилмоқда.
Қайд этилишича, Мадоннанинг икки нафар ўз фарзанди ҳам бор. Унинг 18 ёшли Лурдес исмли қизининг отаси ўзининг собиқ мураббийи Карлос Леон бўлса, 14 ёшли Рокко исмли ўғлининг отаси собиқ турмуш ўртоғи − режиссёр Гай Ричи ҳисобланади.
Изоҳ (0)