Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12190.01
    • RUB 126.91
    • EUR 12987.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +20°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Спорт

    Миржалол Қосимов: «Ўйин тугаганидан сўнг кўп футболчилар йиғлади»

    03.10.2014, 18:15 9699

    Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларида ўз олдига қўйилган вазифани бажара олмади. Терма жамоа аламли мағлубиятга учради. Бош мураббий Миржалол Қосимов мазкур учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда Uff.uz.

    Миржалол Қосимов. Фото: goal.com

    Миржалол Қосимов. Фото: goal.com

    Аслида Миржалол Қосимов шогирдлари Саудия Арабистонига қарши кечган учрашувда ёмон ўйнамади. Ўйин, ташаббус, голли вазиятлар — ҳаммаси ўз ўрнида бўлди. Бироқ омад Ўзбекистон футболчилари томонда бўлмади.

    «Саудия Арабистонига қарши кечган учрашувдаги мағлубият икки ҳисса аламли, — деди Миржалол Қосимов. — Бу учрашувда жамоамиз ёмон ўйин кўрсатмади, ташаббусга эгалик қилдик, голлар киритдик. Аммо ўзимиз кутмаган томондан муаммолар келиб чиқди. Пенальтидан гол ўтказиб юбордик, аслида ҳакам ўша пенальтини қўймаслиги ҳам мумкин эди. Вазият пенальтига тортадиган эмасди. Кейин ўз дарвозамизга гол киритиб қўйдик. Камига сўнгги дақиқалардаги жарима тўпи. Балки рақиб шунақа жарима тўпларининг яна ўнтасидан фойдалана олмаслиги мумкин, лекин ўша вазиятда гол ура олди.

    Мен учун ҳаммадан ҳам аламлиси — жамоадаги иштиёқни юзага чиқара олмаганимиз бўлди. Барча футболчилар бир мақсад йўлида бирлашган эди. Ҳамма ғалаба қозонишимизга ишонарди. Бир неча дақиқа ичида барчаси ўзгариб кетди. Ўйин тугаганидан сўнг кўп футболчилар йиғлади. Уларга нима деб тасалли беришни ҳам билмайсан. Мана шуниси алам қилади. Яхши ўйнаганимиз, қилинган меҳнат, урилган голлар беҳуда кетгани ўз йўлига, ҳаммасидан ҳам ишонганимизни рўёбга чиқара олмаганимиз оғир бўлди. Биз бу ўйинда енгсак бўларди. Бунинг учун керак бўлган ҳамма нарса бор эди. Аммо мағлубиятга учрадик. Демак айб ўзимизда: қаердадир хато қилганмиз».

    Миржалол Қосимов Бобур Йўлдошевнинг автоголи ҳақида фикр билдирар экан, бунақаси ҳар қандай футболчи билан содир бўлиши мумкинлигини қайд этди: «Мен Бобурни нафақат яхши футболчи, балки яхши инсон деб биламан. Автогол эса футбол ўйнайдиган ҳар қандай одам билан рўй бериши мумкин. Биз Бобурни айбламаймиз, шундоқ ҳам унинг аҳволи анча оғир. Жамоамиздаги ҳар бир инсон уни тўғри тушунади. Четдан кимдир унинг устидан кулган, мазах қилган бўлиши мумкин, аммо биз у қандай ҳолатда эканини яхши биламиз. Шу билан бирга, мухлисларни ҳам тушунса бўлади. Улар жамоадан ғалаба кутган эди. Уларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўраймиз. Аммо ҳамма айбни Бобур Йўлдошевга юклаб, унга нисбатан турли гаплар айтилишига қаршиман. Ҳозир ҳаммадан ҳам Бобурга оғир. У мана шу оғир вазиятдан ўтиб олиши керак. Футболда шунақаси ҳам учраб туради. Дунё тан олган юлдузлар ҳам автогол киритган вақтлар бўлган».

    Бош мураббий ўз интервьюсида Даврон Ҳошимовнинг бир кун олдин машғулот вақтида тўқнашиб кетиб, оёғини бироз шикастлаб олгани учун майдонга туша олмаганини маълум қилди. «Уни асрашга қарор қилдик. Саудия Арабистони таркибида 8 ва 11-рақамли футболчилар техник жиҳатдан анча кучли эди. Бобур эса Афғонистонга қарши яхши ўйин кўрсатганди, шу сабабли унга яна бир имкон бердик. Буни тақдир, пешона дейишади. Бўлиши шарт экан, бўлди. Даврон билан ҳам шундай бўлиши мумкин эди».

    Миржалол Қосимов учрашувнинг бундай натижа билан якунланиши терма жамоа танлаган ҳужумкор ўйин кўрсатишнинг келажакда ҳимоя тактикаси билан ўзгартирилмаслигини таъкидлади. «Бундан кейин ҳам ҳужумкор ўйинга урғу беришда давом этамиз. Аммо бу — рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир ўйин фақат ҳужум остида ўтади, дегани эмас. Ҳамма жамоа­га қарши бир хил услубда ўйнаб бўлмайди. Тактика, энг аввало, ўз жамоангдаги футболчилардан, кейин эса рақиб кимлигидан келиб чиқиб танланади. Ҳужумкор ўйин учун етарли бўлган футболчилар бор экан ва рақиб ҳам бунга имкон берар экан, нима учун ҳужум қилмаслик керак? Аммо, шу билан бирга, баъзи жамоаларга қарши бош­қача тактика танлашга тўғри келади. Биз ҳар бир ўйинга индивидуал ёндашамиз ва ўйин услубини турли жиҳатлардан келиб чиқиб танлаймиз. Футболда натижа биринчи ўринда туради. Биз буни унутмаган ҳолда, энг аввало, ўша натижага ҳужумкор футбол орқали эришишга ҳаракат қиламиз», — деди бош мураббий.

    Миржалол Қосимов Янги Зеландияга қарши кечган учрашувда ажо­йиб футбол намойиш қилган терма жамоа ҳақида фикр билдириб, муваффақият сирларини очди: «Ўша учрашувда терма жамоани тўлиқ таркибда йиғишга муваффақ бўлгандик. Тайёргарлик ҳам шунга яраша сентябрдан бошланди. Йиғин давомида ўйин услубини йўлга қўйдик, футболчилар билан ишладик. Ўша таркиб анчадан буён йиғилмаганди, шу сабабли ўйинга иштиёқ юқори даражада эди. Бунинг устига деярли ҳамма футболчилар яхши формада бўлиб турганди. Шуларнинг барчаси бир бўлиб, яхши ўйин кўрсатишимизга сабаб бўлди. Насиб қилса, Осиё кубогига ҳам кучли тайёргарлик кўрсак, кутилган ўйинни намойиш қила оламиз».

    Мураббий кутилмаган бирор нарса рўй бермаса, мўлжалланган футболчиларнинг барчаси Осиё кубогида иштирок этиши лозимлигини таъкидлади: «Насиб қилса, бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Шу билан бирга, футболчиларнинг спорт формасини ҳам юқори ҳолатга келтиришимиз керак. Бу ҳам амалга оширса бўладиган масала. Ўша вақтда баъзи футболчилар иштирок этадиган чемпионатда давралар оралиғидаги танаффус бўлса, бош­қалари учун мавсум якунига етган бўлади. Муҳими — футболчиларни ўз вақтида йиғиб олиб, тайёргарлик жараёнини тўлиқ ўташ. Шунда терма жамоа юқори спорт формасида мусобақага етиб келади. Ҳаммаси режадагидек кетса, бунга эриша оламиз».

    Шунингдек, у октябрь ойида бўладиган йиғинга терма жамоанинг барча аъзолари йиғинга чақирилганини маълум қилиб, «4 октябрда БААга йўл оламиз. Баъзи футболчилар Тошкентга етиб келса, бошқалари тўғри Дубайга учади. Ўша ерда таркибни тўлиқ жамлаймиз. Терма жамоа БАА йиғини давомида учта муҳим ўртоқлик ўйини ўтказади. Мана шу учрашувлар давомида ўйин услубини имкон қадар шакл­лантириб олишимиз лозим. Қатар, Баҳрайн ва БАА — яхши рақиб. Уларга қарши кечадиган ўйин­ларда ўйлаб қўйилган режаларни қўллаб кўрамиз», — дея қўшимча қилди.

    «Осиё ўйинларидаги муваффақиятсизлик асосий терма жамоага таъсир ўтказмайди, деб айтиш қийин. Ўзбек футболида ҳамма нарса бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Бир жамоанинг мағлубияти бошқасига таъсир ўтказиши мумкин ёки аксинча, бирининг муваффақияти иккинчисини руҳлантириши турган гап. Бизнинг вазифамиз — мана шу таъсирни минималлаштириб, футболчиларнинг руҳиятини мустаҳкамлашдан иборат. Шукрки, асосий жамоа сафида бир қатор тажрибали футболчилар тўп суради. Улар ёшларга ўрнак бўлиб, далда бериши турган гап.

    Тайёргарлик кўриш учун олдинда вақт бор. Биз ундан унумли фойдаланишимиз керак. Осиё ўйинларида олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик, аммо шу билан бирга ёмон ўйин ҳам кўрсатмадик. Мана шу бошлаган ишимизни охирига етказишимиз керак. Ҳозир бизга жуда оғир. Бундай мағлубиятдан сўнг дарҳол тикланиб олиш қийин. Ўзимиздан ўтаётганини ўзимиз биламиз. Бизнинг ҳали исботлайдиган нарсамиз кўп. Муҳими — ортга чекинмаслик. Футболда ҳеч қачон ҳеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди. Шуниси билан ҳам у қизиқ. Нима бўлганда ҳам, Осиё кубогида мухлисларга ёқадиган, чиройли футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз», — дея бош мураббий ўз фикрига якун ясади.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон гендер маълумотлар индексида энг яхши 20 та мамлакат орасидан жой олди

    Бугун, 11:30

    ОТБ ҳисоботида Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш прогнозлари яхшиланди

    Бугун, 11:30

    Украина Россиянинг Қора денгиз флоти қароргоҳига зарба беришда Storm Shadow ракеталаридан фойдаланган — ОАВ

    Бугун, 11:08

    32 ёшли Давид де Хеа фаолиятини якунлаши мумкин

    Бугун, 10:30

    “Ўзгидромет” 24 сентябрь куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Бугун, 10:24

    “Барселона” Хави билан ҳамкорликни давом эттиради 

    Бугун, 10:12

    “Шарқ” мажмуасининг қайси бинолари маданий мерос объекти экани текширилади

    Бугун, 10:08

    Байден Зеленскийга узоқ масофали ATACMS ракеталарини ваъда қилди

    Бугун, 08:38

    Ушлаб қолинган миллионлаб рубль ва таркибида озонни бузувчи моддалар – Божхона қўмитаси йирик қонунбузарлик ҳолатларини аниқлади

    Бугун, 08:20

    Тавсия этамиз

    Бош вазир истеъфосини талаб қилаётганлар, сотувга чиққан iPhone 15, АҚШга келаётган рекорд даражадаги мигрантлар — 22 сентябрь суратлари

    22:00 / 22.09.2023

    “Док-1 Макс” иши: 33 минг доллар олди-бердисида воситачилик қилгани айтилган айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди

    15:00 / 22.09.2023

    Намангандаги болаларнинг оммавий заҳарланиши Соғлиқни сақлаш вазири назоратида экани маълум қилинди

    07:00 / 22.09.2023

    “Беш-олти фуқаро ўтирибди. Орқа эшикдан чиқиб кетинг хўжайин, деб сизни халқдан узиб қўядиганлар ҳам бўлади” — Зоир Мирзаев раҳбар инқирози ҳақида

    23:00 / 21.09.2023

    МОЛИЯ

    Пул

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Чустдаги болалар заҳарланиши бўйича Бош прокуратура жамоатчиликдан тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликни сўради 

    01:00 / 22.09.2023

    Саратонни енгган, лифтда кўзи ёриган ва оғир дардга чалинган турмуш ўртоғини парваришлаётган Саида Раметова 66 ёшда (фото, видео)

    13:00 / 22.09.2023

    Чустда болаларнинг оммавий заҳарланиши ортидан соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова ишдан олингани ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берилди

    13:00 / 22.09.2023

    Украина Қуролли кучлари Россиянинг асосий мудофаа чизиғини ёриб ўтди — WSJ

    19:00 / 22.09.2023

    Шавкат Мирзиёев Чустдаги болалар заҳарланиши ҳолатига муносабат билдирди

    19:00 / 22.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?