Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида мамлакатнинг янги сайланган президенти — Ашраф Ғани Аҳмадзайнинг инаугурацияси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Кун» BBC News’га таяниб.
Ашраф Ғани Аҳмадзай мамлакат тарихидаги «илк демократик ҳокимият алмашишини» олқишлаб, ўзининг сайловдаги асосий рақиби — Абдулло Абдулло ҳақида ҳам илиқ фикрларни билдириб ўтди.
Инаугурация маросимида янги ҳукумат таркибидан ўрин олган Абдулло Абдуллодан ташқари 100 га яқин юқори мартабали амалдорлар иштирок этди.
BBC News мухбирининг Қобулдан маълум қилишича, шаҳарда хавфсизлик юқори даражада таъминланган, кўчаларда саноқли одамларни кўриш мумкин, дўконлар ишламаяпти.
Инаугурация маросими бошланганида нутқ сўзлаган Афғонистоннинг эндиликда собиқ президенти Ҳамид Карзай мамлакат халқини янги ҳукуматни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Изоҳ (0)