Тошкент шаҳри Хамза тумани милиция ходимлари Chevrolet Captiva машинасидан автомобиль эгасининг шахсий мулкини ўғирлаган шахсни қўлга олди, деб хабар беради 12news.uz Ички ишлар вазирлигининг «На посту» номли расмий нашрига таяниб.
Нашрда қайд этилишича, жиноятчи қулай вазиятдан фойдаланиб, автомобиль ойнасини синдирган ва салондаги бешта пластик карточка, машина эгасининг фуқаролик паспорти, иккита уяли алоқа воситаси, парфюмерия маҳсулоти ва 250 АҚШ доллари миқдоридаги пулни ўғирлаган.
Жабрланувчи ички ишлар органларига мурожаат қилган. Тергов-қидирув ишларида жиноятчи автомобиль эгасининг қўшниси экани аниқланди ва унга қарши жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)