Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 29 май куни соат 19:00 да Уммонга қарши яна бир ўйин ўтказади. Тошкентдаги «Жар» стадионида Миржалол Қосимов бошчилигидаги футболчилар Уммон термасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга чиқади. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Иккинчи ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида Максим Шацких, Улуғбек Бақоев ва Виктор Карпенко майдонга тушади. Эслатиб ўтамиз, бу футболчилар учун бугунги учрашув хайрлашув ўйини ҳисобланади.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон—Уммон ўртасидаги Олмалиқ шаҳрида ўтказилган учрашувда 1:0 ҳисобида меҳмонлар ғалаба қозонган эди.
Изоҳ (0)