Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳридаги 65-ихтисослаштирилган мактаб-интернати (ИДУМИ) ўқитувчиси Исроил Тиллабоев дарсларида янгиликлар дақиқаси ташкил этган. Тиллабоев «Дарё» ва «Кун» нашрлари янгиликларидан фойдаланади.
Исроил Тиллабоев «Дарё»га жўнатган хатида: «Ҳар бир дарсимнинг 4—5 дақиқасида «Дарё» ва «Кун» сайтларидаги энг сўнгги, асосий янгиликларни ўқувчиларимга намойиш қилиб боряпман. Бунга ўқувчиларим ҳам жуда қизиқади ва натижада дарсларим самарадорлиги ошаётганига гувоҳ бўлдим», — деб ёзади.
Изоҳ (0)