Енг машҳур автомобиль моделларининг йиллик рейтинги BestSellingCarsBlog порталида эълон қилинди. Унга кўра, Daewoo Nexia уч мамлакат – Арманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудида энг кўп сотилган автомобиль сифатида эътироф этилган, деб хабар беради Autocentre.ua.
2013 йил кўрсаткичлари асосида тузилган ушбу рейтинг ҳар бир моделнинг муайян бир мамлакат миқёсида сотилган миқдорига асосланган бўлиб, автомашиналарнинг жаҳон бўйича сотилиш миқдорига асло боғлиқ эмас. Мутахассислар умумий ҳисобда 160 мамлакатдаги вазиятни ўрганиб чиқиб, кўчаларда энг кўп учрайдиган 58 та моделнинг рўйхатини тузиб чиқди.
Анъанага кўра, япон бренди ҳисобланган Toyota биринчи ўринни эгаллади. Дунёда энг кўп миқдорда сотилган автомобиль сифатида Гиннес Рекордлар китобидан ўрин олган Toyota Corolla 14 мамлакат миқёсидаги энг машҳур автоулов сифатида элон қилинди. Volkswagen Golf модели эса жуда кичик фарқ билан кейинги ўринни эгаллади. У 13 мамлакатда энг кўп сотилган автомобиль бўлди. Toyota Land Cruiser эса 6 мамлакат бўйича етакчилик қилган.
Изоҳ (0)