23 апрель куни «Бунёдкор» жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 6-тури доирасида Қатарнинг «Ал-Жаиш» клуби меҳмони бўлади. Бу ҳақда «Бунёдкор» сайти хабар берди.
Ушбу учрашув ҳар иккала жамоа учун ҳам жуда муҳим ҳисобланади. Чунки айнан шу икки клубнинг бири плей-офф йўлланмасига эга чиқади. Осиё Чемпионлар лигаси регламентига кўра, «Бунёдкор»—«Ал-Жаиш» учрашувда қайд этиладиган тошкентликларнинг ҳар қандай ҳисобдаги ғалабаси «қалдирғочлар»ни кейинги босқичга олиб чиқади.
Таъкидлаш жоиз, Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 6-тур учрашувларига бугун, 22 апрель куни старт берилади.
Изоҳ (0)