Beeline алоқа оператори халқаро роуминг географиясини яна кенгайтирди. Эндиликда CAMEL-роуминг хизмати Tusmobil (Словения) ҳамкорлик тармоғида амал қилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, CAMEL-роуминг хизмати абонент баланси нолга тенг бўлгунига қадар 50 АҚШ доллари кафолатли бадалисиз Beeline алоқасидан фойдаланиш имконини беради. Бунда ҳисобдаги маблағ реал вақт режимида ечиб олинади.
CAMEL-роуминг активлаштиришни талаб қилмайди, чунки хизмат телефонда автоматик тарзда ёқилган. Аввалдан тўлов тизимидаги тариф режаларида бўлган абонентлар ушбу хизматдан ҳисобларида исталган мусбат қолдиқ бўлганида фойдаланишлари мумкин.
Изоҳ (0)