Самарқандда анъанавий «Касаба – тур» веломарафонининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. «Соғлом бола йили» Давлат дастури доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада 300 нафардан зиёд ҳаваскор велоспортчилар қатнашди, деб ёзади ЎзА.
– Соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, спортнинг оммавийлигини оширишда бу каби мусобақаларнинг аҳамияти катта, – дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Фарҳод Хидиров. – Шу боис йилдан йилга мазкур тадбирга қизиқиш ортиб бормоқда. Бу гал ҳам турли ёшдаги кишилар мусобақада фаол қатнашди.
Ёш пойгачилар орасида Темур Эсонов, хотин-қизлар ўртасида Ситора Бобокалонова маррага биринчи етиб келди. Кекса ёшдаги ҳаваскор велоспортчилар ўртасида 74 ёшли Убайдулла Қосимов ғолиб бўлди. Азамат Нуралиев «Энг маҳоратли пойгачи», деб топилган бўлса, «Ғалабага бўлган интилиши учун» махсус соврини Элбек Норбековга топширилди.
Ғолиблар мусобақанинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Изоҳ (0)