Балал исмли эронликнинг қатли ҳукм ижро этилишига саноқли сониялар қолганда тўхтатилди. Metronews.ru хабар беришича, у 2007 йилда 19 ёшида кўча жанги давомида тенгдоши Абдулла Ҳусайнзодани пичоқлаб қўйган.
Шариат бўйича у ўлимга маҳкум этилди. Ҳукм қурбон бўлган йигитнинг онаси томонидан амалга оширилиши керак эди: жиноятчининг бўйнига сиртмоқ солингач, аёл унинг оёғи тагига қўйилган табуреткани суриб ташлаш имконига эга эди. Бироқ айни шу маҳал аёл қотилнинг юзига тарсаки тушириб, уни кечиришини айтди. Абдулланинг отаси эса жиноятчининг бўйнидаги сиртмоқни олиб ташлади.
Ота, Балал унинг ўғлини ўлдириш ниятида бўлмаган, шунчаки пичоқни қўллашда тажрибасизлик кўрсатган, деган хулосага келганини таъкидлади. Онанинг хатти-ҳаракатини юксак даражада олийҳимматлилик деб баҳолаш мумкин: у яна бир ўғлини йўл-транспорт ҳодисасида йўқотган.
Изоҳ (0)