Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Алишер Ваҳобов Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ва университет вакиллари маълумотига таяниб «Кун» хабар берди.
Алишер Ваҳобов аввалги олий ва ўрта махсус таълим вазири Баҳодир Ҳодиев ўрнига тайинланди. Ҳодиев 2010 йил мартидан бери вазирликка раҳбарлик қилиб келаётган эди – вазирликдан аввал Ҳодиев ҳам ТДИУда ректор сифатида ишлаган.
Университет вакилининг маълум қилишича, Ваҳобов 14 апрель куни вазир этиб тайинланган ва унинг ўрнига ким ректор бўлгани ҳозирча аниқ эмас.
«Кун»нинг маълум қилишича, Баҳодир Ҳодиев фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ўзбекистон Президенти давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган. Ушбу лавозимда 2013 йилдан бери ишлаб келган Жаҳонгир Исмоилов 10-апрелдан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори етиб тайинланган.
Изоҳ (0)