Тожикистонда 9 сентябрь куни Тошкент вақти билан 21:16 да зилзила юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар қилди.
Маълум қилинишича, 9 сентябрь куни Тошкент вақти билан 21:16 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила эпимаркази 88 километр чуқурликда жойлашган бўлиб, эпимарказдаги силкиниш кучи 5 баллни ташкил қилган. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 489 километр жанубий-шарқий йўналишда жойлашган.
Зилзила Ўзбекистоннинг қуйидаги шаҳарларида сезилган.
- Наманган—2 балл, зилзила эпимарказигача бўлган масофа 404 километр.
- Андижон—2 балл, зилзила эпимарказигача бўлган масофа 382 километр.
- Фарғона—2 балл, зилзила эпимарказигача бўлган масофа 335 километр.
- Гулистон—2 балл, зилзила эпимарказигача бўлган масофа 438 километр.
- Жиззах—2 балл. зилзила эпимарказигача бўлган масофа 464 километр.
- Термиз—2 балл, зилзила эпимарказигача бўлган масофа 406 километр.