Қўқон ва Тошкентда ОТМларга қабул билан боғлиқ навбатдаги фирибгарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Қўқон давлат педагогика институти ёшлар етакчиси Б.Х. ва факультет декани В.Х. даромад орттириш мақсадида олдиндан тил бириктириб, фуқаро З.С.нинг ишончига кириб унинг танишини мазкур институтга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Эвазига 3 000 доллар сўраган ва бу пулларни олаётган вақтида департамент ҳамда ДХХнинг Қўқон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.
Шунингдек, департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ҳамкорлигидаги тезкор тадбирда Ж.П. фуқаро Б.Х.нинг ишончига кириб, унинг ўғлини юқори лавозимдаги танишлари орқали Ўзбекистон Миллий университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 8 000 доллари талаб қилиб, шундан, 3 000 долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибргарлик) ва 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Бешариқда Қўқон давлат педагогика институтига 5000 долларга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс қўлга олингани хабар берилган эди.
Мавзуга доир:
- Тошкент давлат иқтисодиёт университетига 1300 доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган сиртқи бўлим ходими ушланди
- Каттақўрғонда фуқарони Миллий гвардия институтига киритиб қўйиш эвазига 8000 доллар сўраган шахс қўлга тушди
- Андижон ва Хоразмда фуқароларни 4000 долларга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
- Андижонда ўқишга киртиб қўйишни ваъда қилган кафедра доценти 2 минг доллар олаётганда ушланди