Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 8 сентябрдаги фармонига мувофиқ, Абдураҳим Мўминов Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мазкур тайинловга қадар полковник Абдураҳим Мўминов Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Улуғбек Муҳаммадиев аввалроқ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланганди.