Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида қоидабузарлиги учун тўхтатилган ва маъмурий баённома тузиш жараёнини тасвирган олаётган ҳайдовчига ўзини обрўсизлантирувчи хатти-ҳаракатлар қилган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 9 сентябрь куни ижтимоий тармоқда «Оҳангарондаги масхарабоз ГАИ!» сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалган.
Маълуим қилинишича, Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ЙПХ гуруҳи инспектори В.Қодирхонов 2 сентябрь куни Оҳангарон шаҳар Амир Темур кўчасида хизмат ўтаётган вақтида, соат 20:10 да Cobalt русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмасдан ҳаракатланиб келганлиги учун тўхтатган.
Ҳайдовчи И.А.га нисбатан содир этган қоидабузарлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштириш вақтида, ҳайдовчи шахсий уяли алоқа воситаси орқали ҳолатни тасвирга олишни бошлаган.
Шу пайтда тунги хизматга жалб қилинган Оҳангарон шаҳар ИИБ ЙҲХБ Маъмурий ҳуқуқбузарлик материалларини кўриб чиқиш бўйича инспектори Д.Машкуров ИИО ходимини обрўсизлантирувчи хатти-ҳаракатлар қилган. Ходимнинг бу хатти-ҳаракати ҳайдовчининг тасвирларига муҳрланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ томонидан хизмат текшируви тайинланди. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.
Мавзуга доир:
- Навоийда аёл киши ЙПХ ходимининг бодикамераси ва жезл таёқчасини олиб қўйди. Прокуратура ҳолат юзасидан суриштирув бошлади (видео)
- Самарқандда ЙПХ ходимининг қонуний талабларига бўйсунмаган 19 ёшли ҳайдовчи олти суткага қамалди
- Тошкент вилоятида ЙПХ ходимига 2 миллион сўм пора бермоқчи бўлган ҳайдовчи қўлга олинди